“Бунёдкор” стадиони энг замонавий стандартлар асосида барпо этилган. Стадион дунё футболининг энг нуфузли ташкилоти – ФИФА талабларига тўлиқ жавоб беради.

vip1

“Бунёдкор” стадиони ўз бағрига 35 мингдан зиёд мухлисни сиғдира олади. Майдон ўлчами 112х72 метр.

Стадионга ташриф буюрган ҳар қандай инсон ортга яхши таассурот билан қайтиши учун барча шароитлар мухайё этилган.

stadium3

Ҳар бири 35 нафардан футболчи ва мураббийларга мўлжалланган жами тўртта кийим алмаштириш хонаси спортчилар хизматида. У ерда юмшоқ ўриндиклар, кийим-кечаклар учун махсус шкаф, ювиниш хонаси, сауна, массаж хонаси ва бошқа қулай шароитларга эга зарур шароитлар яратилган.

stadium7

Стадион икки қаватдан иборат бўлиб, жами 51та сектор мавжуд. 21та сектор (1A, 1B, 1C, 1D, 1E, 1F; 2A, 2B, 2C, 2D, 2E; 3A, 3B, 3C, 3D, 3E, 3F; 4A, 4B, 4C, 4D, 4E) биринчи қаватда бўлса, 30та сектор (5A, 5B, 5C, 5D, 5E, 5F, 5H, 5I; 6A, 6B, 6C, 6D, 6E, 6F, 6H; 7A, 7B, 7C, 7D, 7E, 7F, 7H, 7I; 8A, 8B, 8C, 8D, 8E, 8F, 8H;). Шунингдек, ҳар иккала қават ўртасида “балкон” секторлар ҳам бор. СИП ва ВИп секторлар энг мартабали меҳмонларни қабул қилиш бўйича дунёнинг етакчи стадионлари билан бемалол рақобатлаша олади. “Бунёдкор” стадиони лойиҳалаштирилаётганида ногиронларнинг стадионга кириб-чиқиши ҳам инобатга олиниб, улар учун энг қулай нуқтадан 40та махсус жой ажратилган.

stadium8

Стадионнинг икки томонида (дарвозалар устида) 11,5х6,70 метр ҳажмдаги мониторлар бор. Шунингдек, майдон атрофида баландлиги 1 ва узунлиги 220 метрлик реклама монитори ўрнатилган.

Ҳакамлар, назоратчилар, экспертлар, комиссарлар ва учрашувнинг бошқа расмийлари учун алоҳида-алоҳида хоналар энг замонавий ва барча зарур жиҳозлар билан таъминланган.

stadium8


Стадионга ташриф буюрган мухлислар бар, фаст-фуд ва ресторан хизматидан фойдаланишлари ҳам мумкин. Учрашувлар бўлиб ўтадиган кунлари бар, фаст-фуд ва ресторанга ташриф буюриб, таомномада ўзингиз истаган егуликка буюртма беришингиз мумкин. Энг асосийси, сиз бар, фаст-фуд ва ресторанда туриб ҳам бемалол майдондаги футболчиларнинг ҳатти-ҳаракатларини кузата оласиз.

stadium7

Стадион худудида хаваскорлар учун фитнесс-марказ ҳам фаолият юритади.

Стадион худудида ўзбек футболи тарихи музейи ҳам яратилган. Бу ерда Ўзбекистон футболининг пайдо бўлиш тарихидан тортиб, то бугунги кунгиача босиб ўтилган йўл аниқ маълумотлар асосида кенг ёритиб берилган. Қолаверса, ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган инсонлар алоҳида тасвирлаб ўтилган.

stadium10  

Учрашувларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш учун ташриф буюрган журналистлар учун ҳам ФИФА талабларида кўрсатиб ўтилган талаблар тўлиқ бажарилган. 60 нафар журналист, 10 нафар видео оператор, 20 нафар фотомухбирга мўлжалланган матбуот анжуманлари зали, 40га яқин ОАВнинг турли бўғинларидаги вакиллари ўйинолди ва учрашувлардан кейин ишлашлари учун медиа марказ ташкил этилган. ОАВ вакиллари учун стадионнинг юқори нуқтасидаги қоқ марказдан махсус “медиа трибуна” яратилган ва ушбу сектор 60 нафар журналистга мўлжалланган. Телевидение ва радио шархловчилари учун 4та махсус хона бор. Журналистларнинг иш сифатини янада тез суръатда бўлишини таъминлаш мақсадида юқори тезликдаги интернет хизмати йўлга қўйилган.

stadium9

Мухлисларнинг стадионга кириб чиқиши алоҳида инобатга олинган бўлиб, бу борада ҳеч қандай муаммо бўлиши мумкин эмас. Стадион худуди атрофидаги автомобиллар турар жойи ҳам ҳар қандай шароитда ҳам мухлисларга хизмат кўрсата олади.