CLICK орқали “Бунёдкор” стадионига чипталар қандай сотиб олинади?

CLICK орқали “Бунёдкор” стадионига чипталар қандай сотиб олинади?

16 сентябрь, чоршанба куни мамлакат кубоги ярим финал жавоб учрашувлари доирасидаги “Бунёдкор” – “Пахтакор” баҳси бўлиб ўтади.

“Бунёдкор” юртимизда биринчи бўлиб футбол мухлисларига чипталарни замонавий технологиядаги CLICK хизмати орқали сотиб олишни йўлга қўйди. Бу эса ишқибозларда катта қизиқиш уйғотди.

Натижада янгича усулдан қандай фойдаланиш борасида турли саволлар берила бошланди. Айниқса, CLICK хизмати орқали пул ўтказилса чипталар қай тарзда ўз эгаларини топиши борасида мурожаатлар бўлди.

“Бунёдкор” стадионининг масъул ходимлари ушбу вазиятга ойдинлик киритишди.

Мухлислар ўз уяли телефонларидан (агарда CLICK хизмати ёқилган бўлса) чипталарга буюртма беришлари мумкин. Тўлов амалга оширилгач, буюртма берган мобил телефонга СМС кўринишида махсус код келиб тушади. Ушбу кодни “Бунёдкор” стадиони кассаси ходимларига кўрсатган ҳолда буюртма берган чиптангизни олишингиз мумкин.

ЭСЛАТМА: Махсус кодли СМСни бошқа шаҳсга юбориш ман этилади. Бу ҳолда чиптангиз бекор қилинади.

ЧИПТАЛАР НАРҲИ: 1-ТОИФА (1А, 1В, 1Е ва 3В секторлар) - 13 000 сўм; CIP ТОИФА - 30 000 сўм.


← Оркага