“Бунёдкор”дан янгилик. Энди чипталарни CLICK хизмати орқали сотиб олишингиз мумкин

“Бунёдкор”дан янгилик. Энди чипталарни CLICK хизмати орқали сотиб олишингиз мумкин

“Бунёдкор” стадиони ва click хизмати ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатилди.

Унга кўра, энди “қалдирғочлар”нинг уй учрашувлари учун чипталарни click хизмати орқали сотиб олиш имконияти яратилди.

Хабарингиз бор, 16 сентябрь куни “Бунёдкор” мамлакат кубоги ярим финали жавоб учрашувлари доирасида “Пахтакор” жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашувга кириш ҳуқуқини берувчи чипталарни уяли телефонингиздан (агарда Сизда click хизмати ёқилган бўлса) сотиб олишингиз мумкин. Бунинг учун мобил телефонингиздан *880# рақамини териб, махсус дастур орқали ўзингиз учун қулай бўлган жой чипталарига буюртма беринг.

Батафсил маълумотларни “Бунёдкор” стадиони маркетинг хизматидан олишингиз мумкин. Телефон: +99871 230 9339


← Оркага