«Бунёдкор» ўз уйида «Бухоро»ни қабуль қилади

«Бунёдкор» ўз уйида «Бухоро»ни қабуль қилади

19 ноябрь куни «Бунёдкор» стадионида олий лига 29-тур учрашуви бўлиб ўтади.

Тошкентлик «қалдирғочлар» ўз уйларида «Бухоро» футбол клубини қабул қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада ушбу жамоалар ўйини мухлисларни бефарқ қолдирмаган. Беллашув давомида тўп олти бор дарвоза тўрига бориб тушган ва ҳеч бир томошабин зерикишига вақт қолмаганди. Ўйиннинг 22-дақиқасидаёқ Нурилло Тўхтасинов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Иван Нагаев орадаги фарқни иккитага оширган. Кутилмаганда, 30-дақиқада Санъат Шихов ҳисобни йирик кўринишга олиб келган – 3:0.

Танаффусга жамоалар 3:0 ҳисобида чиқиб кетишганда, меҳмонлар мағлубиятдан қутулиб қолишига ишонганлар камчиликни ташкил қилгани аниқ. Аммо қалдирғочлар бу фикрга рози эмасдилар. Иккинчи бўлим бошидаёқ Достонбек Ҳамдамов жамоасининг дастлабки голини уришга муваффақ бўлди – 3:1. Олдинда етарлича вақт бўлгани сабаб умид учқунлари пайдо бўлаётганди. Аммо 79-дақиқада Нозим Умуров меҳмонлар дарвозабонини яна бир бор ранжитди. 90-дақиқада Вадим Чемиртан гол уришга эришди ва якуний ҳисобни ўрнатди - 4:2.

Эслатиб ўтамиз, беллашув 19 ноябрь куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади ва 14:00 да бошланади.


← Оркага