Бугун “Бунёдкор”– “Навбаҳор”

Бугун “Бунёдкор”– “Навбаҳор”

Бугун, 3 ноябрь “Бунёдкор” стадионида олий лига 27-тур учрашуви бўлиб ўтади.

Чемпионатнинг навбатдаги ўйинида “қалдирғочлар” наманганлик “лочинлар” билан баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида томонлар муроса кўчасини танлашган.

Наманганда бўлиб ўтган ўйиннинг 67-дақиқасида Достонбек Хамдамов тошкентликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 82-дақиқада мезбонлар Дилшод Жабборовнинг голи эвазига мувозанатни тиклашга эришганлар.

Таъкидлаш лозим, бир йил муқаддам, ўтган мавсум доирасида бўлиб ўтган учрашувда ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилган.    

“Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашуви бугун маҳаллий вақт билан 17:00да старт олади. 


← Оркага