Ўзбекистон – Таиланд ўртоқлик учрашуви «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади

Ўзбекистон – Таиланд ўртоқлик учрашуви «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан аввал Таиланд термасига қарши ўртоқлик учрашувини Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказади.

Жамоалар ўртасидаги ўйин 6 июнь, сешанба куни соат 20:00 да старт олиши кўзда тутилган. Мазкур беллашув Ўзбекистон термаси учун Эронга қарши ўйин олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги баҳсни стадиондан бевосита ёритишни режалаштираётган ОАВ вакиллари ЖЧ–2018 саралаш босқичи учун берилган аккредитация карточкалари билан “Бунёдкор” майдонида кириши мумкин.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда. “B” гуруҳидаги Таиланд эса 7 ўйиндан кейин 1 очко билан сўнгги, 6-поғонани банд қилиб турибди.


← Оркага