Соғлом турмуш тарзи ва хотин-қизлар

Соғлом турмуш тарзи ва хотин-қизлар

       2017 йилнинг 20 февраль куни  2017 йилни Ўзбекистонда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилиниши муносабати билан “Бунёдкор” стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш  Дирекцияси хотин-қизлар ходимлари билан олий тоифали врач-маммологи, тиббиёт фанлари доктори профессор Миррахимова Дилобар Тешабаевна  ва  ЎзЛиДеПнинг Чилонзор тумани кенгашининг аёллар қаноти раиси ўринбосари  Сухова Светлана Степановна томонидан “Оналик ва болаликни мухофаза қилиш – аёлларни оналик вазифасини бажарган, бола тарбияси билан шуғулланган холда ишлаб чиқаришда ва жамият хаётида фаол иштирок этишига, аёллар ва болалар саломатлигини мустахкамлашга каратилган жамият ва давлат томонидан ўтказиладиган тадбирлар тизимидир” мавзусида  давра сухбати ўтказилди.

 

Мамлакатимиз, жамиятимиз, халкимиз олдида юксак умуинсоний кадриятларга асосланган. Хаётий ўринга эга бўлган маънавий бой, ахлокан етук, интеллектуал ривожланган, юкори билимли, жисмонан бакувват, хар томонлама камол топган шахсни шакллантириш каби мукаддас вазифа турибди. Ушбу максадга эришиш учун эса:

-          соғлом оилани шакллантириш ва оилада юксак маънавий – ахлокий мухитни ривожлантириш учун шарт-шароитларни  такомиллашириш;

-          давлат, жамият ва оила томонидан соғлом фарзанд туғилишига эътибор ва ҳамхурликни  кучайтириш;

-          болаларнинг саломатлигини мустахкамлаш, таълим олиш ва хар томонлама камол топиши учун шарт-шароитларни яхшилаш;

-          мехрибонлик уйларида, мактаб-интернатларда ва ихтисослаштирилган мактабларда тарбияланаётган болаларга давлат томонидан ёрдамни курсатиш;

-          ижтимоий тафаккурга, етук, хар томонлама камол топган ва соғлом авлоднинг туғилиши ва тарбияланиши учун юксак масъулият психологиясини шакллантириш масалалари бўйича аҳолига ялпи билим бериш тизимини  яратиш каби долзарб вазифаларни амалга ошириш кузда тутилган.

        Буюк истиқбол йўлида равнақ топаётган юртимиз ва миллий қадриятлар билан суғорилган ҳалқимизнинг тинч-осойишта бўлиши, барча инсонларнинг соғлом турмуш кечиришларини таъминлашдек бебаҳо неъматларда ҳозирги хотин-қизлар фаол иштирок этишлари зарурлиги сухбатда айтиб ўтилди. 

          Сухбат якунида профессор Миррахимова Дилобар Тешабаевнадан   “Бунёдкор” стадиони Дирекцияси хотин-қизлари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

“Бунёдкор” стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш “Бунёдкор” стадиони Дирекциясида  ходимлар  билан Ўзбекистоннинг биринчи  Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовга  бўлган чуқур хурматимизни кўрсатиш мақсадида хотирлаш тадбири  ўтказилди. Ушбу тадбирда  Ислом Каримовнинг суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлашга  қўшган улкан ишлари  хамда Президентимизнинг ташаббуси билан олиб борилаётган  мамлакатимиздаги олиб борилаётган чуқур ислохатлар, ёшларнинг билим олишларига яратган  имкониятлари, ёшларнинг спорт ва маданият сохасидаги ютуқлари, махалла, оила ва  болалар саломатлигига  катта эътиборлари хақида аёлларнинг жамиятдаги ўрни, шунингдек   мамлакатимизда олиб борган бунёдкорлик ишлари бўйича сухбат ўтказилди. Сухбат якуни қуйидаги сатрлар билан якунланди:

-“Ислом Каримов ўз халқини чексиз севардилар ва ўзларининг сўнги кунларига қадар бутун хаётларни Ўзбекистонга хизмат қилишга бағишладилар. Биз уларнинг ишончларини оқлашимиз, бир тан, бир жон бўлиб, факат факат олдинга интилишимиз керак. Биз асло буш келмаймиз, зеро Президентимиз айтгандек, -Азизларим, давр бизники, марра бизники! Халқимизнинг чексиз мухаббатини қозонган, мустақил мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов қалбларимизда абадий қолади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


← Оркага