«Бунёдкор» стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш Дирекциясида маърифат дарси ўтказилди.

«Бунёдкор» стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш Дирекциясида маърифат дарси ўтказилди.

«Бунёдкор» стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш Дирекциясида  2017 йилнинг 13 январида ходимларга Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсати хамда Президентимиз Ш.Мирзияев томонидан мамлакатимиздаги барча худудларди ижтимоий-иқтисодий ахволни  яхшилаш, хаётнинг барча сохаларини либераллаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва фуқароларимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган чуқур ислохатларнинг мохияти тўғрисида маърифат дарси ўтказилди. Ушбу сухбатни ходимлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис Қосимов Музафар томонидан олиб борилиб, Республикамизда ва чет элларда бўлаётган сиёсий-ижтимоий воқеалар,  хамда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимиздаги олиб борилаётган чуқур ислохатлар самарасини ошириш, шунингдек   мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари бўйича маълумотлар берилди. Сухбат якунида ходимлар билан савол-жавоб ўтказилиб, барча ходимлар ушбу олиб борилаётган ислохатлар корхонамизнинг ҳар бир ходими  учун хам таълуқли бўлиб, бу ишга барчамиз юксак масъулият ва ватанпарварлик бурчи ва ҳиссиёти билан ёндашишимиз зарур эканлиги таъкидлаб ўтилди. 


← Оркага