Бунёдкор стадионида Президент сайловига тайёгарлик кўриш ва уни ўтказишга оид барча тадбирларини ва сайлов кампаниясидан хабардорлиги бўйича сухбат ўтказилди

Бунёдкор  стадионида Президент сайловига тайёгарлик кўриш ва уни ўтказишга оид барча тадбирларини ва сайлов кампаниясидан хабардорлиги бўйича сухбат ўтказилди

   «Бунёдкор» стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш Дирекциясида  2016 йилнинг 11 ноябрида ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа эканлигини, Президент сайловига тайёгарлик кўриш ва уни ўтказишга оид барча тадбирларини ва сайлов кампаниясидан хабардорлиги бўйича сухбат ўтказилди. Сухбатни Дирекциянинг кадрлар бўлими бошлиғи Қосимов Музаффар очиб бериб, жорий йилнинг 4 декабридаги Ўзбекистон Президенти сайлови Ватанимизнинг янги тарихида ғоят мухим ижтимоий-сиёсий воқеа эканлигини таъкидлаб, ушбу сухбатга  ташриф буюрган Тошкент Давлат Юридик Университетининг “Давлат хуқуқи ва бошқаруви” кафедрасининг мудири Эргашев Босит Ёқубовичга ва ушбу кафедранинг доценти Хаитов Хушвақт Сапарбаевичларга сўз берилди.

     Улар Дирекция ходимларини Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Марказий сайлов комиссияси,  сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора, хамда «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда амалга оширилаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар билан таништириб, Президент сайлови-мамлакатимиз ва унинг ҳар бир фуқароси учун муҳим ижтимоий-сиёсий компания бўлиб, уларни тайёрлаш ҳамда ўтказишга юксак масъулият ва ватанпарварлик бурчи ҳиссиёти билан ёндашиш – ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлаб ўтишди.  Сухбат якунида Президент сайлови бўйича ходилар билан савол-жавоб ўтказилиб, барча ходимлар ушбу ижтимоий-сиёсий тадбирда–Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида янада фаол иштирок этишларини эътироф этдилар.

 

 

 

222

 

111

 

 

 

  

 

 

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


← Оркага