“Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувидаги “омадли чипта” соҳиблари

“Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувидаги “омадли чипта” соҳиблари

Хабарингиз бор, 16 сентябрь куни мамлакат кубогининг иккинчи финалчиси аниқланди.

“Бунёдкор” стадионида ўтган “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги баҳсда “қалдирғочлар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишиб, икки учрашув натижасига кўра 4:2 (3:2, 1:0) ҳисобида рақибдан устун келган ҳолда финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ушбу учрашувнинг танаффус вақтида “Бунёдкор” стадиони маркетинг хизмати “омадли чипта” ютуқли лотореясини ташкил этди. Унда “Artel” савдо белгиси томонидан ишлаб чиқарилган иккита дазмол, биттадан электр чойнак, планшет ва микротўлқинли печь “омадли чипта” соҳибларига топширилди.


← Оркага