Ҳорижий давлатлардан бир қатор мартабали меҳмонлар “Бунёдкор” стадионига ташриф буюрган ва бу жараён давом этиб келмоқда. ФИФА президенти Йозеф Блаттер стадионимизга ташрифи чоғида ўзининг таассуротларини баён қилиб ўтган. Жумладан, Ўзбекистонда жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган, замонавий стадион барпо этилгани юртимизда спортга, хусусан футболга ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётганининг исботи эканлигини таъкидлади.

stadium21


Шунингдек, УЕФА президенти Мишель Платини ҳам юртимизга уюштирган сафари давомида “Бунёдкор” стадиони меҳмони бўлиб, бундай замонавий арена Европанинг ҳам ҳамма жойида йўқлигини қайд этди.

Бундан ташқари Осиё футбол Конфедерациясининг бир қатор расмийлари ҳам мунтазам равишда ташриф буюришади.

stadium19 Қолаверса, юртимизга ташриф буюрадиган сайёҳлар, пойтахтимиз меҳмонлари ва шу каби бошқа меҳмонлар ҳам “Бунёдкор” стадионига келиб, улкан арена билан яқиндан танишиб туришади.