“Бунёдкор” стадионини барпо этиш 2008 йилда бошланган бўлиб, собиқ МҲСК стадиони ўрнида қад ростлаган. “Бунёдкор” стадионига биринчи тамал тоши қўйишда Каталониянинг “Барселона” футбол клубининг ўша пайтдаги рахбари Хуан Лапорта ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов иштирок этишган.

stadium13

Қурилиш ишлари 2008-2012 йиллар оралиғида давом этиб, ниҳоят 2012 йилнинг август ойида тамомланган. Қурилиш жараёнида бир неча хорижий компаниялар иштирок этишди.

stadium17

Шунингдек, стадионнинг жиҳозланишида ҳам энг малакали ва жаҳонга машҳур компанияларнинг сифатли маҳсулотларидан фойдаланилган.

stadium20  

2012 йилнинг 28 август санасида “Бунёдкор” стадионининг тантанали очилиши маросими ўтказилиниб, унда бевосита Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов ҳам иштирок этган.

stadium12

“Бунёдкор” стадионидаги илк расмий учрашув 2013 йилнинг 26 март куни Ўзбекистон ва Ливан миллий терма жамоалари ўртасида ўтказилиниб, унда юртдошларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

stadium16

“Бунёдкор” стадиони мажмуаси жами 56 гектардан иборат. Комплексда асосий стадиондан ташқари, яна 7та машғулот майдони, футбол мактаби биноси, бассейн ва бошқа иншоатлар мавжуд.